UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  0 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  6 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  30 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  9 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ҳаммага Ассалому алайкум! Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг бугун уйда ўйнадик. Йигитлар бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқлигини яхши тушуниб турганди. Йигитлар бугун борларини беришди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Мухлисларга раҳмат. Айтилган вазифани уддаладик!

Бугунги учрашувнинг бошланғич таркибидан атиги 2 нафар наминал ҳимоячи майдонга тушди. Кейинги учрашувларда ушбу муаммони қандай ечасиз?

- Ҳақиқатдан ҳам ҳозирда Кумбурович ва Воҳобовда жароҳат бор. Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда. Уларни тезроқ майдонга тезроқ қайтишларини тилаб қоламан. Бизда бир нечта яхши ёш футболчилар бор. Уларни шундай ўйинларда синаб кўришимиз мумкин. Ёшларга ишонч беришимиз керак. Улар шундай баҳсларда ўзларини кўрсата олишса, кейинги ўйинларда ҳам имкон берамиз.  Уларга бу катта имконият. Иккита марказий ҳимоячи бўлмагани сабабли бугун Асрор Ғофуров марказий ҳимояда ҳаракат қилди. Менимча, у бугун яхши ҳаракат қилди ва ўзига берилган вазифани ажойиб тарзда уддалади. 

"Машъал" жамоасига ҳам бугунги учрашувга раҳмат айтаман. Уларга кейинги ўринларда омад тилайман. Футболда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Ҳаёт шундай бўлар экан.

Авваллари Бозоров захирадан майдонга тушса, ҳужумга яқин жойда ҳаракат қиларди. Ҳозир эса ҳимояда ўйнамоқда...

- Бозоров исталган чизиқда ҳаракат қила олади, у барча чизиқларни "ёпиб бера олади". У шундай футболчи. Қаерда "бўшлиқ" бўлса, уни қўйиб ўйнатсак бўлади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика