

Баҳсни асосий таркибда бошлаган мезбонлар сардори Игорь Акинфеев фаолиятидаги юбилей 800-ўйинини ўтказди. 35 ёшли кипер юқори дивизиондаги 500-учрашувида майдонга тушиб, бундай натижага эришган мусобақа тарихидаги илк футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли посбон 2002 йилдан бери "москвалик армиячилар" шарафини ҳимоя қилиб келади.



