UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  57 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22

Акбар Усмонов: “Тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик” Янгиликлар

Акбар Усмонов: “Тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик”

Ўзбекистон - Непал ўйинидан сўнг (5:1) терма жамоа сафидаги голлардан бирини киритган Акбар Усмонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Бугунги ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида кечди. Непал ҳам гарчи тактик жиҳатдан кучсиз бўлса-да, жисмонан бақувват экан. Улар ҳам етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Кўриниб турибдики, Непал ҳам ғалабани мақсад қилган. Биз эса тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик ва муҳим муваффақиятга эришдик. 

Саралаш ўйинларида қанча кўп гол урсам шунча яхши (кулади). Бироқ муҳими гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган ҳолда Осиё чемпионатига йўлланма олмоқчимиз. Бу вазифани бажариш учун барчамиз астойдил ҳаракат қиламиз. Нечта гол уриш кейинги масала ҳисобланади. 

Кейинги турдаги рақибларимиз Афғонистон ва Тожикистон  терма жамоалари ҳам чакки эмас. Анча агрессив ўйнайди. Ўйлайманки, яхши ўйинлар бўлиб ўтади.  Умуман олганда, бизга рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Ҳаммамиз ғалаба учун майдонга тушамиз, ва Ватанимиз номини ҳимоя қилишга интиламиз", — деди Усмонов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика