Академия жамоалари СМИдан устун келди

Narzulla Saydullayev
27 апр 2016, 13:56
Якшанба куни футбол мактаблари ўртасида шаҳар биринчилигида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчилари ушбу турда СМИ-1 жамоаси меҳмони бўлиб, 5 ёш тоифасининг барчасида зафар қучишди. Учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

2004 йил - 1:7
2003 йил - 0:12
2002 йил - 0:2
2001 йил - 0:1
1999/2000 йил - 0:3

Клубимизга қарашли 16-БЎСМ эса "Бунёдкор-А" билан тўқнаш келиб, 2 баҳсда ғалаба қозониб, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этди.
2004 йил - 1:3
2003 йил - 1:1
2001 йил - 2:0
1999/2000 йил - 1:0


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz