UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  196 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  150 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

Аҳтам Назаров: "Насаф" - "Андижон"? Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ютади" Янгиликлар

Аҳтам Назаров: "Насаф" - "Андижон"? Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ютади"

"Андижон" сафига қишки трансферлар ойнасида келиб қўшилган тожикистонлик Аҳтам Назаров бўлажак учрашувлар, Туркия йиғини ҳақида фикрларини билдирди.

— Душанбеда эканлигимда "Андижон"дан таклиф борлиги ҳақида айтишди. Бир мунча ўйлаб клуб бош директори Улуғбек Мирзаев билан барчасини гаплашдик. Розилик билдирдим. "Андижон" ўз тарихига эга клуб, қолаверса, Ўзбекистон чемпионати даражаси ҳам яхши. Таассуротларим аъло. Янги жамоа, футболчилар муносиб қарши олишди. Уларга раҳмат айтаман. Ўз оила аъзоларидек қабул қилишди, дея оламан. Туркия йиғини якунланди. Эндиликда расмий баҳсларга янада жиддий ҳозирлик кўрамиз. 

— Ҳар бир чемпионат ўзига яраша жозибали. Тўғри Тожикистонда "Истиқлол" доимий равишда етакчилик қилиб келади. Шунга қарамай "Истиқлол"га осон бўлмайди. Ўзбекистон ҳақида эшитганман, жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашганман. Дейлик "Навбаҳор", "Сўғдиёна"га қарши майдонга чиқдик. Лекин эшитиш бошқа, кўз билан кўриб тўп тепиш бошқа. Ўзбекистонда ўзимни ёлғиз ҳис қилмайман. Рустам Соиров, Зоир Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов, Даврон Эргашев, Никола Стошич, Олексей Ларин, Андрей Мишенко сингари собиқ жамоадошларим бор. Улар билан гаплашиб турамиз. "Андижон"даги аҳил коллектив сабаб ҳам ҳали соғинишга улгурмадим. 

— "Насаф" билан ўйинга келсак, экспертлар кўпинча турли тахминларни билдиришади. "Насаф" ОЧЛда ўйнади, яхши жамоа. Лекин улар кучли ёки биз кучсиз демаган бўлардим. Майдон текис, тўп думалоқ. Айнан майдонда ким зўр бўлса, ўша ютади.  

— Александр Хомяковнинг ишончини ҳис қиляпман. Чунки айнан мураббий менга қизиққани ҳақида айтишди. Раҳбарият ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Легионер сифатида катта масъулият турибди. Умид қиламанки, ҳаммаси жойида бўлади.  Жорий йилги Суперлигага келсак, юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар кўпчиликни ташкил қилади. "Андижон" қайси ўринни эгаллайди? Биз ҳам ҳаракат қиламиз. Муҳими жамоа ўзига ишониши керак. Футболда олдиндан бирор нарса айта олмайсиз. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика