UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52ФИФА янги форматдаги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қуръаси учун жамоалар қайси саватдан ўрин олганини эълон қилди  7 21:21"Футбол олами". ОКМКда тарихий медаль, "Локомотив" Про лигага тушиб кетди — 26-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 21:05ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади  140 20:46Рўзиқул Бердиев: "Гуруҳдаги вазият аниқ бўлиб улгурган. Эртанги баҳсда очиқ ўйин кутяпмиз"  7 20:26Аморим 27 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" келажаги деб атади  1 20:03Аббосбек Файзуллаев фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкин  13 19:34Гути Мбаппе ҳақида: "Ундан кўп нарса кутишганди, шунинг учун танқид қилишмоқда"  2 19:10Ота ўғилга қарши майдонга тушади?!  2 18:52"Виржил ван Дейк Пуйоль, Неста, Каннаваро ва қатор юлдузлардан кучлироқ"  15 18:20Суперлиганинг 16-иштирокчиси "Бунёдкор" стадионида аниқланади  1 17:58Эшитдик-да! Эртага "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи эълон қилинади. У португалиялик  37 17:56Жозе Моуриньо турк ОАВдан норози  2 17:30Суперлига-2024: Мавсум сарҳисоби!  0 17:05"Ман Сити" "Кристал Пэлас" футболчисни сотиб олмоқчи  1 16:44Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат нархли 6 футболчи бор  20

Аҳмедов "Анжи"даги воқеалар, Европага нега йўл олмагани ва академияси ҳақида (катта интервью) Янгиликлар

Аҳмедов "Анжи"даги воқеалар, Европага нега йўл олмагани ва академияси ҳақида (катта интервью)

Setanta Sport мухбири Валерий Самсонов Тошкентда ўзбек футболи афсонаси Одил Аҳмедов билан учрашди ва у билан суҳбат қурди.

Аҳмедов йилига 5 млн еврони рад этган ва "Анжи"га йўл олган – у Роберто Карлосга мухлислик қилган


– Сиз 2011 йилда пулга тўлиб тошган "Анжи"га ўтдингиз. Қачон эртакка тушиб қолганингизни тушундингиз?

– Осиё кубоги-2011дан сўнг (Ўзбекистон тўртинчи бўлган, Аҳмедов иккита тўп киритган – Setanta Sports) 3-4та яхши таклифлар бўлган. Катта қими Саудиядан. Сўнгги музокаралар шахсан "Ал Шабаб" хўжайини билан бўлиб ўтган – шайх бир неча соатдан сўнг 5 миллион евро [маош] таклиф қилган. Отам эса "ҳали Саудияда ўйнашга улгурасан" дея фикримдан қайтарган.

Европада ўйнашни жуда хоҳлагандим. Агентларга бошланиши учун [Европадаги карьера] Россияда ўйнаш яхши бўлишини айтдим. Москванинг "Динамо" клубидан таклиф келиб тушди. Мен Кипрдаги йиғинларга учиб боришим учун виза қилиб беришди. Кетишимга уч кун қолганда агент "Анжи"нинг қизиқиши ҳақида гапирди ва мен аввалига буни рад этдим.

Сўнгра ҳозирда "Навбаҳор"да ишлаётган "Пахтакор"нинг ўша пайтдаги директори Самвел Бабаян Гаджи Гаджиев билан ["Анжи" мураббийи] боғлади. У режалар ҳақида гапирди ва ёшлигимда хонамда суратлари осилган Роберто Карлос билан шартнома имзолашганини хабар қилди. Шу сабаб "Анжи"ни танладим. Туркиядаги йиғинда жамоага катта ўйинчилар келиб қўшилди. Ўшанда лойиҳа жиддий эканлигини тушунганман.

– Йилига 5 млн еврони қандай рад этдингиз?

– Бу бўйича хавотир олмадим. Камбағал оилада ўсганман: очлик, пул етишмаслиги, аммо менда футболчи сифатида ўсиш мақсади бор эди. Катта пуллар эса вақт масаласи эканлигини билардим.

– Камбағаллик қандай намоён бўлган?

– Мен қишлоқда улғайганман, одамлар яшаш учун кўплаб қора ишларни бажаришади. Отам давлат идорасида ишлаган. Маош кам, оила эса катта эди: менда тўрт ака-ука ва опам бор. Шу сабаб акам билан отамга ёрдам берардик. Масалан, олмалар, ноклар сотиш учун бозор ёки стадионга борардик.

2000 йилда "Пахтакор" интернатига кўчиб ўтдим. Баъзида метро ёки автобусга пул бўлмасди – машғулотларга 10 км яёв борардим  Худонинг ёрдами билан шундай шароитдан чиқдим.



– "Анжи" нимаси билан даражага мос келмасди?

– Маъмурлардан бошқа барчаси аъло даражада эди. Масалан, машғулотлардан сўнг кир кийимларни саватга ташлардик, нарсаларни ювиб яна саватга ташлашарди – биз эса қайси кимнинг либоси эканлигини излардик.

Сўнгра "Бавария"дан тартибни ўрнатган маъмур келди: машғулотларга келасан – барчаси тайёр, нимадир сўрайсан – дарҳол беришади.

– "Анжи"даги нима сизни кўпроқ ажаблантирди?

– "Анжи" хўжайини Сулейман Керимов Роберто Карлосга ичида ҳақиқий машинанинг калити бўлган "Бугатти" ўйинчоғини совға қилган. Карлос – жуда оддий ва позитив инсон. Ҳеч қачон уни футбол афсонаси деб ўйламаган бўлардим.

– "Игорь Денисов "Анжи"даги қора танли футболчилар ҳақида кўп ёқимсиз гаплар гапирган. Гапларингизни тушунтириб беринг, илтимос.

– Денисов – характерга эга футболчи. Ўйинлардан биридан сўнг у Буссуфа ёки Диарра билан урушди ва жамоада келишмовчилик бошланди: футболда жуда муҳим бўлган жамоа бўлинди. Тез орада Гус Хиддинк кетди, бизга ривожланиш йўналиши ўзгарганини ва хоҳловчилар клубни тарк этиши мумкинлигини айтишди.

Хиддинк обрўга эга эди, аммо жамоадаги деярли барчасини Самююэль Это'О ҳал қилган. У ютишни, гол уришни хоҳларди ва клуб учун кўплаб яхши нарсаларни қилган. Масалан, футболчилар билан бирга маъмурлар ва клубнинг бошқа ходимлари учун бонуслар йиққан.

Это'О шунингдек Мадриднинг "Реал" клубида рўй берган узоқ муддатли келишмовчилик сабаб Карлосни жамоадан олиб ташлаган. Бразилиялик ҳимоячининг четлатилиши фойдага хизмат қилган: унга ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, у 40га қараб кетаётган ва у олдингидек эмасди.



– 2011 йилнинг ёзида сизни Лондоннинг "Арсенал" клуби чақирди. Бу нега амалга ошмади?

– "Анжи"га ўтганимдан атиги ярим йил ўтганди. Махачкала клубида катта мақсадлар бор эди, шу сабаб қўйиб юборишмади. Шунингдек Ўзбекистон чемпионатидан АПЛга бирдан катта сакраш бўлмаслиги учун Россияда икки-уч йил ўйнашни хоҳлагандим.

– Алишер Усмонов қўнғироқ қилганми?

– Йўқ. Бир марта у билан кўришганман, аммо биз шунчаки бир-биримиз билан сўрашгандик.

– "Анжи" 2022 йилда "ўлди". Бу ҳақда билганингизда нималарни ҳис қилдингиз?

– О, буни билмагандим. Бундай тарихга эга клубнинг мавжудлигини йўқотиши қайғули. Доғистонда РПЛ клуби бўлиши керак.

– "Анжи" РПЛдан тушиб кетганидан сўнг сизга ЦСКА ва "Зенит"дан қизиқиш бўлган. Нега "Краснодар"ни танлагансиз?

– Мени клуб хўжайини Сергей Галицкий кўндирган. Шунингдек Краснодар ҳавоси Ўзбекистонникига ўхшайди. Ўзимни уйдагидек ҳис қилганман.

– Аммо, ЦСКА чемпион бўлган ва тўғридан-тўғри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққанди.

– Албатта, ўзимни Чемпионлар лигасида синаб кўришни хоҳлаганман, аммо Галицкий мени "Краснодар"нинг тез орада ушбу турнирнинг доимий иштирокчисига айланишига ишонтирган.



– "Краснодар" 2015 йилда илк бор бронза медалларни олди. Бу қандай рўй берди?

– Олтин ҳам олишимиз мумкин эди, аммо тажриба ва руҳий жиҳат етишмади: мавсумнинг сўнгги ўйинларида очколар йўқотдик.

– Игорь Шалимов ва Олег Кононов – ушбу "Краснодар" мураббийлари ўртасидаги фарқ нимада?

– Менга Кононов билан ишлаш осонроқ эди, сабаби унинг талаблари ва тактикасини тушунардим. Шалимов билан жуда қийин бўлган, аммо у сабаб Фёдор Смолов РПЛнинг энг яхши тўпурари бўлди (Смолов 2015/16 йилги мавсум 20та, 2016/17 йилги мавсум 18та гол урган – Setanta Sports). Шалимов унга олдинда тўпни қабул қилиб олиш каби оддий нарсаларни ўргатди ва Смолов гол ура бошлади.

– "Кокорин – иқтидорли ўйинчи. Аммо, унга характери ва интизом панд беради". Смолов ҳақида нима дея оласиз?

– Ўхшаш ўйинчилар, аммо Смолов эмоцияларини назорат қила олган. У кўпроқ профессионал футболчи.


Аҳмедов Европа ўрнига Хитойни танлади: маош икки бараварга ошди, аммо ўзбек ошпазини олиб келишига тўғри келди



– Қандай қилиб Хитойга бориб қолдингиз?

– 2016/17 йилги мавсумнинг қишида иккита вариантим бор эди: "Ницца" кичкина маош ва трансфер учун кам пул таклиф қилди, "Шанхай"да эса умуман бошқача имкониятлар бор эди. Деярли 30 ёшда эдим, шу сабаб Хитойни танладим.

– 2011 йил ва 2013 йилларда Европа ҳақида орзу қилдингиз, аммо 2017 йилда Хитойни танладингиз. Нима ўзгарди?

– 24-26 ёшларимда Европага борардим, 29 ёшда эса бироз бошқачароқ мақсадлар бўлади. Хитой кучли футболчиларни йиғди ва бу ҳам Осиёга йўл олишимга сабаблардан бири эди.

– "Краснодар"да деярли 2 млн евро олардингиз. Хитойда неча баравар кўп таклиф қилишди?

– Икки баравар.

– "Аҳмедов футболни эмас, пулни танлади". Бундай гапларга қандай қарайсиз?

– Ҳудди шундай Ўзбекистонда ҳам ёзишди. Ким шундай деса аминманки у ҳам бундай таклифга рози бўларди: ўшанда Хитойдан, ҳозирда Саудиядан.



– Хитойда сиз билан шахсий ўзбек ошпази бор эди. Овқатланиш билан барчаси ёмон эдими?

– Дастлабки бир неча йилларда зираворлар сабаб маҳаллий овқатларни ейиш қийин бўлди. Шу сабаб ош тайёргаш учун Ўзбекистондан ошпаз ва маҳаллий маҳсулотларни олиб келтирдим. Барчаси учун ўзим тўладим, аммо унчалик ҳам қиммат бўлмади. Бундан ташқари, у менинг қариндошим.

– Хитойда мавсум стартидан бир ой олдин майдондаги легионерларга бўлган лимитни учтагача қисқартиришди. Клублар бунга қандай муносабатда бўлишди?

– Бу кутилмаган бўлди. Клублар федерацияси билан жанжал қилишди, аммо келишувга эришишди. Андре Виллаш-Боаш легионерларга навбат билан биттадан ўйинни ўтказиб юборишларини айтди. Шундай ҳам бўлди.

– Хитойдаги футбол нимаси билан эсда қолди?

– Футбол легионерлар қўлида эди: ким кучли чет элликлар билан шартнома имзолаган бўлса, ўша чемпионлик учун курашган. Деярли барча стадионлар янги эди ва доим тўларди. Мухлислар Россиядан фарқли равишда футболчиларни урушишмаган – доим қўллаб-қувватлашган.

– Юлдуз легионерлардан ким сизни ҳайрон қолдирган ва нега?

– Марко Арнаутовичга барчаси бекор бўлган – австриялик Кокорин. Халк барчадан кўп меҳнат қилган – машғулотлардан олдин ва кейин ишлаган. Оскар унчалик ўзини қийнамаган, аммо ўйинда энг зўри эди.


Бошқарувчи Аҳмедов: Ўзбекистондаги футболни ривожлантирмоқда ва ўз академиясига 200-300 минг доллар сармоя киритмоқда


– Қачон ва қандай қилиб Ўзбекистон футбол ассоциациясига вице-президент бўлдингиз?

– Икки йил олдин фаолиятимни якунладим. Федерация президенти [Абдусалом Азизов] қўнғироқ қилди ва ишга чақирди.



– Сизнинг мажбуриятларингиз ва вазифаларингиз қандай?

– Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги бош мақсади – болалар футболини йўлга қўйиш. Агар унда қаттиқ пойдевор бўлса, қолган барчаси жойида бўлади. Бизга мураббийлар ва техник директорлар етишмаяпти. Бу борада ишлаяпмиз.

Президент (Шавкат Мирзиёев) футболга қизиқади, у натижалар хоҳламоқда ва олдимизга академияларни кўтариш вазифасини қўйган. Жорий йилда Марокаш ва Франциянинг Клерфонтен академиясига (битирувчилари: Тьерри Анри, Николя Анелька, Вильям Галлас, Луи Саа, Килиан Мбаппе ва бошқа кўплар – Setanta Sports) бордик. У ерда барчаси ўйинчилар учун қилинган: майдон, тиббий комплекслар, мураббийлар, психологлар. Ҳозирда Тошкент шаҳри яқинида ўзимизнинг Клерфонтенимизни қуряпмиз, у ҳам шунга ўхшаш миллий футбол академияси бўлади.

– Мураббийлар етишмовчилиги паст маошлар сабабми?

– Олдин болалар мураббийлари 300 доллар атрофида олишган. Президентимизнинг кўрсатмалари сабаб маошлар 700-800, баъзи жойларда 1 000 долларгача ошди. Агар футболчи ўз ёшидаги Ўзбекистон терма жамоасига кирса, мураббийнинг маоши автоматик тарзда ошади.

– Бир йил олдин "Айнтрахт" раҳбарларидан бири Козим Арипов Ўзбекистондаги асосий футбол муаммоси ўйинчиларнинг Европага эмас, Яқин Шарққа боришни орзу қилиш деб айтганди. Бу фикрга қўшиласизми?

– Йўқ. Агар футболчига Европадан таклиф бўлса, у боради.

– Унда нега ўзбекистонлик ўйинчилар камдан-кам ҳолларда Европада кўриниш бермоқда?

– Кўплаб иқтидорлар профессионал футболга ўтиш пайтида йўқолиб қолишмоқда. Балки бу катта пуллар сабабдир. Биздаги кўплаб футболчилар Европада ўйнай олишади. Умид қиламанки, улар тез орада у ерга йўл олишади.

– Ҳозир кузатиш керак бўлган ёшлар терма жамоасидаги футболчилар.

– Аббос Файзуллаев. ЦСКА унинг учун фаолиятидаги асосий жамоа бўлиб қолмаслигини жуда ҳам хоҳлайман. Унда ўсиш ва юқори даражадаги ўйин учун сифат ва интизом бор. Шунингдек "Ланс"дан Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Бошқа футболчилар ҳам бор, аммо барчаси уларга боғлиқ: агар ҳаракат қилса барчаси амалга ошади.



– Қачон шахсий академиянгизни очишга қарор қилдингиз?

– Галицкийнинг "Краснодар"да қандай академия қурганини кўрганда бу ғоя келган. Биринчи гуруҳда иқтидорли футболчилар жамланишган, шу сабаб 12 ёшдан шуғулланадиган Тошкентда бош филиални очдим. Ҳозирда умумий 300 нафар бола шуғулланмоқда.

Замонавий футбол селекцияларга боғлиқ. Селекционерларимиз бутун мамлакат бўйлаб ишлашади. 2009 йилда туғилганлар жамоасидаги 25 нафардан 11 нафари Намангандан. Асосийси – қизиқиш: агар бола мазза қилса, ундан яхши футболчи чиқади.

– Бу борада Галицкий билан маслаҳатлашдингизми?

– Йўқ, аммо "Краснодар" академияси дунёдаги энг яхшиларидан. Бунақасини Ўзбекистонда қуриш учун бизга ўзимизнинг Галицкийимиз керак. Унинг футболни севиши ва сармоя киритишига шляпамни ечаман.

– Академиянгизни мақсади қандай?

– Топ-клубларда талабгир бўладиган футболчиларни чиқариш. Биринчи лигада тарбияланувчиларимиздан иборат жамоамиз бор. Унинг Суперлигага чиқишини жуда ҳам хоҳлайман. Асосий мақсад – футболчилардан пул ишлаш эмас, уларни чиқариш.

– Тўрт йил ичида академиянгизнинг учта асосий муваффақияти?

– Ўзбекистоннинг ҳар бир терма жамоасида 5-6 футбол бор. Энг каттаси – 2006 йил. Бирини "Пахтакор", бошқасини "Локомотив" (Тошкент) олди.



– Футболчи ёш пайтида катта клубга ўтса, бундай товон пули оласизларми?

– Ёш ўйинчиларни ўтиш ёшида назорат қилиш жуда қийин. Унга ниманидир 100 марта айтасан ва барибир ўз билганича қилади. Шундай футболчилар борки, улар учун шунча қилганларингга қарамай хайрлашмай кетишади.

– Академияга бир йилда қанча сарфлайсиз?

– 200-300 минг доллар. Ўз пулингни берганингда уни назорат қилишинг мумкин. Айрим академиялар борки, ундаги директор 10-15 йиллар ишлайди ва унга қандай футболчиларни тайёрлашининг фарқи йўқ.

– Ҳомийларни жалб этишга уринганмисиз?

– Ҳозирча йўқ, аммо кимдир хоҳласа буни муҳокама қилишга тайёрман. Кўплаб ҳомийлар футболни тушунмайди, шу сабаб унга ўз маблағларидан сарф қилишни хоҳлашмайди. Бундай инсонлар билан ишлаш қийин.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика