Аҳмаджон Убайдуллаев: "Андижон" селекцияда хато қилди"

Narzulla Saydullayev
10 июн 2014
"Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони сифатида таниқли мураббий Аҳмад Убайдуллаев иштирок этди.
Айни пайтда "Металлург" клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Аҳмад Убайдуллаев олий лиганинг аутсайдерлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Динамо"да таркиб анчагина яхши кўринишда. Кучли футболчилар жамланган. "Сўғдиёна"нинг ҳолатини барча яхши билади. Нима бўлган тақдирда ҳам "Сўғдиёна"нинг ўйинлари яхши чиқмоқда.

"Андижон" эса менимча селекцияда хато қилди. Уларнинг олдида иккита оғир ўйин бор. Агар давралар оралиғида ўзгаришлар бўлмаса жамоанинг аҳволи анча оғирлашиб қолади", - дейди Убайдуллаев.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia