ОФК кубогида Марко ва Андриядан ўзига хос дебют!

"Насаф" ва "Аҳал" жамоалари ўртасидаги ОФК кубоги Марказий Осиё минтақасининг финал баҳсида 1-бўлим якунланди.

"Насаф" легионерларининг голлари ҳозирча "аждарлар"га ғалабани тақдим қилиб турибди. Эътиборли жиҳати, Марко Станоевич ҳам, Андрия Калудерович ҳам бугун ОФК кубогида дебют голларини уришди.

Марко Бунга қадар турнирда 3 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Калудерович эса бугун ОФК кубогидаги дебютини ўтказмоқда. У бунга қадар ОЧЛ баҳсларида 12 бор майдонга тушиб ("Бейжин Гоань" (Хитой) ва "Брисбен Роар" (Австралия) таркибида), 2 та гол урган эди.

ОФК кубоги-2021. Қаршида 4,4 млн евролик таркиб!


Манба: championat.asia