Агуэро "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши уч тўпурардан бирига айланди
03 янв 2017 10:39
Янгиликлар
Агуэро "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши уч тўпурардан бирига айланди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "шаҳарликлар" тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди.
"Бёрнли"га қарши АПЛнинг 20-турида Агуэро гол урди ва ўз ҳисобидаги голлари сонини 153 тага етказиб олди.
28 ёшли аргентиналик "шаҳарликлар" сафида гол уриш бўйича Колин Белл билан тенглашиб олди. Энди иккала футболчи клуб тарихидаги тўпурарлар 3-ўрнини бўлишиб турибди. Уларни Томми Жонсон (166 та гол) ва Эрик Брук (177 та гол) ортда қолдирмоқда.
Жорий мавсумда Агуэро АПЛнинг 14 та учрашувида 11 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар