Агуэро: "Ҳозирги "Манчестер Сити" - Чемпионлар лигасида ғолиб бўладиган даражада эмас"
18 май 2016 15:53
Янгиликлар
Агуэро: "Ҳозирги "Манчестер Сити" - Чемпионлар лигасида ғолиб бўладиган даражада эмас"
"Чемпионлар лигаси - клуб трансфер ва яхши мураббийга катта пул сарфлашининг сабабидир. Пеп клубга кўникиб, қандай ўйнашимизни ҳал қилишига умид қиламиз. Келаси мавсумда кўпроғига эришишимиз кераклиги аниқ.
Месси менга Гвардиола ўз иши билан ҳайрон қолдиришини айтган эди. Бошқалардан ҳам шуни эшитдим. Ҳозирча у билан шахсан таниш эмасман, аммо Америка Кубоги якунланишини кутяпман. Кўрамиз кейин нима бўлар экан. Ўйлашимча, Хосеп - футболчиларга таъсир қила оладиган мураббий, бу эса бизга жуда керак. Унинг келиши нафақат менга, балки бутун жамоа учун ижобий ҳолат.
Жорий йилда биз Чемпионлар лигасида кўплаб яхши ўйинлар ўтказдик ва ярим финалга қадар етиб бордик. "Сити" - ажойиб жамоа, аммо ҳозир Чемпионлар лигасида ғолиб бўладиган даражада эмасмиз" - дейди Агуэро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар