АГМКнинг Ўзбекистон кубоги финалига чиқиш бўйича серияси тугади
24 ноя 2021 17:48
Янгиликлар
АГМКнинг Ўзбекистон кубоги финалига чиқиш бўйича серияси тугади
Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги илк баҳс бўлиб ўтди.
Олмалиқда АГМК ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечган учрашув курашларга бой тарзда кечди. Якунда "аждарлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқишди.

Шу тариқа, Қарши клуби АГМКнинг мамлакат кубоги финалига чиқиш бўйича сериясига барҳам берди. Бунга қадар олмалиқликлар кетма-кет уч бор финалда тўп тепишган. Уларнинг бирида ғалаба қозонишган бўлса, иккитасида мағлубият аламини тотиб кўришган эди.
2018 йил: АГМК – "Пахтакор" 3:1
2019 йил: "Пахтакор" – АГМК 3:0
2020 йил: АГМК – "Пахтакор" 0:3
P.S. Барча ўйинлар нейтрал майдонларда ташкиллаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар
03:03
Саудия Арабистони Қирол кубоги. "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ўз рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этди 2
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар