

АГМК матбуот хизмати томонидан овозга қўйилган сўровномага кўра, жамоанинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси кимлиги аниқланди.
Сўровномада жами 649 нафар ишқибоз қатнашди. Энг кўп овоз (52%) олган футболчи Хожимат Эркинов бўлди. Ундан кейинги энг кўп овозни (30%) грузиялик ҳужумчи Мате Ватсадзе қўлга киритди. Кейинги ўринларни мос равишда Элгужа Григалашвили (13%) ҳамда Шаҳзод Нурматов (5%) олишди.
Шу тариқа 1 гол ҳамда 3та голда самарали ҳаракатни амалга оширган Хожимат Эркинов февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.




