UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  1 20:27Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 1:1 (матнли трансляция)  15 20:25Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2 (матнли трансляция)  5 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  6 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  2 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  2 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  19 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  5

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе Янгиликлар

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе

АГМК ПФК матбуот хизмати жамоанинг навбатдаги трансфери, европалик ҳужумчи Мате Ватсадзени олмалиқликлар сафига қўшилганини эълон қилди.

"Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Жадаллик билан давом этаётган селекция ишлари натижасида клубимиз навбатдаги трансферга қўл урди. Эндиликда АГМК жамоаси шарафини Мате Ватсадзе ҳимоя қилади. 

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8та голга муаллифлик қилган.

Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.

Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48та гол урган.

Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117та гол муаллифига айланган.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Мате!

Умид қиламизки, Мате Ватсадзе янги мавсумда АГМК жамоаси сафида ёрқин ўйинларни намойиш этиб, кўплаб голлар муаллифига айланади ва жамоамиз тарихида ўз номини ёзиб қўйишга муваффақ бўлади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Мате Ватсадзе ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1988 йил, 17 декабрь

Туғилган жойи: Грузия

Ёши: 31

Позиция: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси (2005-2010, 2018), "Волга" (Россия, 2011), "Дила" (2012), "Орхус" (Дания, 2012-2016), "Локомотив" Тбилиси (2016), "Виборг" (Дания, 2016-2017), "Силькеборг" (Дания, 2018), "Лиепая" (Латвия, 2019), "Қизилқум" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2020-...)

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика