UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  0 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев Янгиликлар

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттирмоқда.

Клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда, ўтган мавсумда тўп тепган аксарият ўйинчилар билан шартномани узайтирди. Улардан бири - Ботирали Эргашевдир. 2021 йил кўп ҳолларда захирада қолган дарвозабон бу мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу борада унинг ўзи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Аввалги мавсумдан қандай таассуротлар қолди? 

- Сўнгги икки мавсум  катта тажриба бўлди. Тўғри хулосаларни чиқардим. АГМК учун эса ўтган йил бундан ҳам яхши ўтиши мумкин эди. Ҳаммаси ўз қўлимизда қолганди. Шундай бўлсада, бронза медалларига эга чиқдик. 

- Кўп ҳолларда захирада қолганингизга қарамай АГМК билан шартномани узайтиришга қарор қилдингиз. Бу таклиф клубдан чиқдими ёки бошқа жамоага ўтиш истаги ҳам бормиди?

- Тўғри кўп ҳолларда учрашувни захирада кузатишимга тўғри келди. Бироқ курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ. Клубда қолиб ишлашни истадим. Раҳбарият ҳам шуни маъқул кўрди. 

- "Динамо", "Қўқон-1912", АГМК. Йилдан-йилга олдига юқори мақсадлар қўйган жамоаларга ўтмоқдасиз. Бу борада ўзингизда ўсиш сездингизми?

- Албатта. Клубнинг олдига қўйган мақсади қанчалик юқори бўлса, натижа ҳам шунга яраша кўриниш олади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бу албатта фойдамизга ишлайди. 

- 2018 йилги Осиё чемпионатидан сўнг кўп футболчилар легионерга айланди. Уларни йўқотиб қўймаймизми, деган хавотир бор эди. Сизда ҳам шундай имконият юзага келганмиди?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. 2018 йил Хитойдаги Осиё чемпионати ҳаммамиз учун фойда келтирди. Қўшимча мотивация олдик. Ўйлайманки, ортиқча ҳадикка ўрин йўқ. Легионерга айланишга келсак, ҳар бир футболчи хорижда ўйнашни, топ клубларда тўп тепишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. 

- 2021 йилнинг энг яхши 3та дарвозабонини айта оласизми?

- Менинг фикримча, Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов ва Умиджон Эргашев. 

- 2 март санасидан старт оладиган Суперлига баҳсларига ҳозирлик қандай кетяпти?

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Худо хоҳласа чемпионлик учун курашамиз. Ўтган мавсумдаги натижамизни янада яхшилаш учун астойдил ҳаракат қиламиз, деб айта оламан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика