АГМК ДХХ Кубоги кашфиётини ўз сафига қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
6 сен 2022
Бу ҳақда олмалиқликлар матбуот хизмати хабар берди.

"АГМК жамоаси мураббийлар штаби селекция ишлари жараёнида яқиндагина Республика бўйича ёшлар ўртасида маҳаллалар бўйлаб ўтказилган ДХХ Кубоги мусобақасида ўзини кўрсатган иқтидорли футболчи Асадбек Аҳмаджонов билан профессионал шартнома имзолади.

Ёшлар ўртасида ўтказилган ДХХ Кубогининг Республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган, Тошкент вилоятининг "Дўстлик" МФЙ жамоаси шарафини ҳимоя қилган 17 ёшли истеъдодли футболчи, мусобақада 10та гол уриб тўпурар бўлган — Асадбек Аҳмаджонов билан 3 йиллик профессионал шартнома тузди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати