АГМК Ботирали Эргашев билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
27 дек 2021
АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.

Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.

Ўтган йили жамоага қўшилган дарвозабон Ботирали Эргашев билан клуб шартномани узайтирди. Битим 2 йилга мўлжалланган. Ботирали Эргашев 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади", - деб хабар бермоқда АГМК матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia