Агент МЮнинг трансферлар ойнасидаги асосий нишони ким бўлганини айтди

Mirjalol Normatov
8 авг 2018
Футбол агенти Пол Стефани "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг трансферлар ойнасидаги асосий нишонини айтиб ўтди.

Унинг айтишига кўра, мураббий илк навбатда "Челси" футболчиси Н`Голо Кантени ўз жамоасига олиб келмоқчи бўлган.

"Моуриньо Витсель ва Виллиан билан шартнома имзолашга интилганини биламан. Аммо унинг асосий трансфер нишони бошқа эди. Ишончли манбаларимдан маълум, у "Манчестер Юнайтед"га Н`Голо Кантени олиб бормоқчи бўлган", - деди агент.

МЮ трансферлар ойнасининг илк кунларида "Челси"га Канте борасида таклиф билан чиққан, аммо бунга рад жавоби берилган эди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Het Laatste Nieuws