Агент: "Деулофеу "Рома"да Салах ўрнини эгаллай олади, бу ажойиб клуб"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2017, 17:12
"Эвертон" ҳужумчиси Херард Деулофеу агенти Гинес Карвахалнинг сўзларига кўра, унинг мижози "Рома"да "Ливерпуль"га ўтган Муҳаммад Салахнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

"Ҳаммаси ҳали олдинда, айни дамда аниқ бир нарса дейиш қийин. Аммо "Рома" - ажойиб клуб ва Херард учун яхши вариант. У Салахнинг ўрнини эгаллашга қодир" - дейди агент.

Сўнгги мавсум Деулофеу А Сериянинг 17 та учрашувида 4 та гол урди ва 3 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Romanews