

Агар жамоа "Вест Бромвич"га қарши баҳсда мағлуб бўлса, мутахассис ишдан бўшатилади. Учрашув 23 декабрь куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.
"Сток Сити" сўнгги олтита учрашувда 5 маротаба мағлуб бўлди ва 18 турдан сўнг турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Хьюз 2013 йилдан бери "Сток Сити"да ишламоқда.



