Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради

Aslanov Jasurbek
22 апр 2025
Сантьяго Солари "Реал"ни бошқариши мумкин.

Relevo хабарига кўра, Карло Анчелотти 26 апрель куни Испания Кубоги финалида "Барселона"га ютқазса, бош мураббийлик лавозимидан олиниши мумкин.  

Бундай ҳолда, клублар жаҳон чемпионати якунлангунга қадар Рауль ёки Солари тайинланиши кутилмоқда. Иккинчи вариант (Солари) эҳтимол кўпроқ дейилмоқда. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг эса "Реал"га Хаби Алонсо келади.  

Солари 2018 йил октябридан 2019 йил мартигача жамоани бошқарган. Рауль ҳозирда "Кастилья"нинг мураббийи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Relevo