Агар Гвардиола кетса, "Манчестер Сити" Энрике учун йилига 16 миллион евро таклиф қилиши мумкин

Оқил Абдубарноев
30 мар 2023
Луис Энрике "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, 52 ёшли испаниялик мутахассис Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Қайд этилишича, Энрике учун йилига 16 миллион евро эвазига 3 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин.

Энрикенинг сўнгги иш жойи Испания терма жамоаси бўлиб, у ЖЧ-2022'дан четлатилганидан кейин "қизиллар"ни тарк этганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: El Chiringuito