UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Брайтон" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 19:27Бразилия — Аргентина. Футзал бўйича ЖЧ финали учун таркиблар маълум  0 19:15Ла Лига. "Барселона" "Алавес" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:10Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияни аяб ўтирмади ва тарихда илк бор мундиалнинг бронза медалларига эга чиқди!  5 19:06"Страсбур" — "Ланс". Ҳусанов доимгидек асосий таркибда  1 19:00Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов "Тракторсози" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:53"Реал" Карвахаль билан шартнома 2026 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди. Ҳимоячи 8-10 ойга сафдан чиққан  0 18:37Камолиддин Тожиев: "Драган Черан бу мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчи. Максим Шацких билан маслаҳатлашиб турибман"  6 18:09Вадим Абрамов: "Ўйин ғалати ҳодисаларга бой бўлди. Бизнинг дарвозамига ҳар доим пенальти тепишади, биз эса ҳеч қачон"  11 18:00АПЛ. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:31А Серия. "Ювентус" 88-дақиқада урилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди, Консейсау симуляция учун майдондан четлатилди  3 16:42"Реал" Карвахалнинг жароҳати сабаб қишдаёқ Александер-Арнольдни харид қилиши мумкин  2 16:17Дилшод Ирсалиев қайси жамоа жаҳон чемпионлигини қўлга киритишини айтди  1 16:00Суперлига. Черан туғилган кунида "Динамо" дарвозасига учта гол киритиб, "Пахтакор"га муҳим ғалабани тақдим этди  93 15:39Баҳодир Аҳмедов: "Ўзбекистонга юлдузлар ташрифи кўпайса, футзал янада ривожланади"  3

Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди Янгиликлар

Афсонавий Бугало дарвозасига хет-трик. Ахбор Имомхўжаев хотира турнири старт олди

Кеча ўзбек спорт журналистикаси асосчиси Ахбор дода Имомхўжаев хотираларига бағишланган турнир старт олди.

Ўтган йил илк бор ўтказилган мусобақа анъанавий тус олди. Ушбу турнир ташкилотчилари раҳматли Ахбор доданинг фарзандлари ва набиралари. Бу йил жами 10 та жамоа унда иштирок этмоқда. Булар: ЎФА, "Сулола", ЎзПФЛ, "Пахтакор", "Championat.asia", "Спорт ТВ", ЎзФҲМ, "Kun.uz", "Журналист" ва "Тонг 2".

«Ахбор Имомхўжаев хотира турнири». ЎФА ҳакамларни мағлуб этди, «Пахтакор» фахрийлари сўнгги сонияда "Championat.asia" билан дуранг ўйнади


"Championat.asia" жамоаси кеча "Пахтакор" афсоналарига қарши баҳс олиб бордик. Рақиб сафида Павел Бугало, Мурод Алиев, Шуҳрат Мақсудов, Собир Ходиев, Абдумажид Тоиров, Акмал Шораҳмедов каби яқин ўтмиш юлдузлари тўп тепишди. Яқин йилларгача уларнинг кўпчилиги ўйинларини ёритиб келганмиз, кеча эса майдонда қарши ўйнадик. Учрашувдан олдин "Пахтакор" яққол фаворит эди, аммо ўйинда аслида ундай эмаслигини исботлай олдик. Шахсан ўзим афсонавий посбон Павел Бугало дарвозасига 3та тўп киритдим. Қачондир Бугало қўриқлаётган дарвозага хет-трик қиламан деб ўйламасдим. Ёшидан қатъи назар у афсона ва бу голлар мен учун қадрли бўлиб қолади. Бундан ташқари, беллашув давомида бир эпизодда Акмал Шораҳмедовни Иньеста услубида алдаб ўтдим ва ўша паллада гол ургандан кам ҳурсанд бўлмадим. Ўша эпизодни суратлар ёрдамида кўрсатиб беришга ҳаракат қиламан.

Суратлар учун Рустамхўжа Набихўжаевга раҳмат.


Ўз навбатида бизнинг дарвозага киритилган 3 та голга ҳам улардан бир футболчи муаллифлик қилди: Собир Ходиев. Салгина аламлиси эса биз 3:2 ҳисобида олдинда бораётганимизда баҳс тугашига бир неча сониялар қолганда ўз дарвозамизга пенальти олиб келдик ва тажрибали рақибларимиз ҳисобни тенглаштириб кетишди. Мусобақа регламентига кўра ўйин дуранг билан тугаса пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. Унда ғолиб 2 очкога эга бўлади, мағлуб эса бир очко билан қолади. Серияда "Пахтакор" афсоналари бизни мағлуб этишди - 1:4. Турнир сенсациясини қайд этишимизга бир неча сония етмай қолди)

Биринчи кундаги ўйинлардан кейинги тўпурарлар рўйхати.


Учрашув якунланганидан кейин Акмал Шораҳмедов ўйинимизни алоҳида эътироф этиб кетди ва мақтади. Миллий терма жамоамиз тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бирининг эътироф ўйинимизга энг яхши баҳо деб айта оламан. Кеча майдонда сайтимизнинг барча ходимлари борларини беришди, иштиёқ жуда кучли эди. Майдондаги меҳнат учун уларнинг ҳар бирига раҳмат. Биз бир жамоамиз.


Ўз навбатида анъанавий тарзда ўтказила бошлаган турнир учун Ахбор доданинг фарзандлари ва набираларига алоҳида раҳмат! Зеро, бундай муҳитда ва бунақанги афсоналарга қарши ҳар доим ҳам тўп тепиш имкони бўлавермайди. Ҳаммага омад, файзимизни берсин!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
08 июл 21:47:26
Ima Familiya
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Японлар 8 та урибти Сулола 12 та уриптию....
VodiySoft yolĝonchi , yuzsiz , oriyatsiz, odam ekansan yolĝon malumotlar bilan hamani loh qimoqichi bovosan , kulgiga qoldin , shorin qurĝur .)))
   
08 июл 21:19:44
Tohir P
Shu maqolani boshqasi yozmaptide ))) o'zim xet-trik urdim
   
08 июл 19:30:54
Jamshid Abdusamadov
Беларусь ва Россия фахрийлари уйнади мазза килиб ку́рдим. Негаки у́йинларини ку́рганман уларни. Бизда хам килса булади ман тушардим. Манга у́зимизда Ойбек Усмонху́жаев, Февзи Дадетов, Лебедев, Камбаралиев Георгий Забиров Акопянц ларни курсак ку́плар тушади катта футбол килиб. Ойбек Усмонхужаев мани кумирим бу́лган
   
08 июл 19:20:46
Рахматилло Исманов
Японлар 8 та урибти Сулола 12 та уриптию....
   
08 июл 19:18:05
Forza_inter
Afsonaviy bugalo darvozasiga yaponla 8 ta urishgan. 3 ta blan maqtanishga uyal nortoy.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика