Афсоналар учрашувида иштирок этувчилар номи эълон қилинди

Aslanov Jasurbek
27 май 2016
Миланда чемпионлар фестивали доирасида Чемпионлар учрашуви ўртоқлик баҳси бўлиб ўтади ва унда жаҳон футболининг афсоналари иштирок этади.

Жамоаларнинг бирида "Милан" ва "Интер"нинг машҳур ўйинчилари, бошқасида эса бутун жаҳон юлдузлари тўп тепади.

"Милан" ва "Интер" афсоналари

Дарвозабон: Франческо Тольдо. 

Футболчилар: Кафу, Роберто Карлос, Джанлука Дзамбротта, Марк ван Боммел, Деян Станкович, Луиш Фигу, Марсель Десайи, Филиппо Индзаги, Патриция Панико, Лотар Маттеус, Кларенс Зеедорф, Хуан Себастьян Верон, Фабио Каннаваро, Эстебано Камбьяссо.

Мураббийлар: Рууд Гуллит ва НБАнинг италиялик баскетболчиси Данило Галлинари.


Жаҳон терма жамоаси

Дарвозабон: Витор Байя. 

Футболчилар: Мичел Сальгадо, Стефани Хаутон, Гаиска Мендьета, Клод Макелеле, Робер Пирес, Предраг Миятович, Вероника Бокете, Давор Шукер, Раи, Кристиан Карамбе, Стив Макманаман, Давид Трезеге, Деку, Эрик Абидаль.

Мураббийлар: Эмилио Бутрагеньо, Антонио Лопес.

Ўйинда фақат эркаклар футбол афсоналари эмас, балки аёллар футболи юлдузлари ҳам иштирок этади: Патриция Панико, Вероника Бокете ва аёллар футболи ривожланиши элчиси Стеф Хаутон.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com