UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  1 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  8 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Кот-дʼИвуар – Жазоир баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди Янгиликлар

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Кот-дʼИвуар – Жазоир баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди

Мисрда давом этаётган қитъа биринчилигининг навбатдаги чорак финалида Кот-дʼИвуар термаси Жазоирга қарши тўқнаш келди.

Баҳсда ҳисоб жазоирликлар хавбеки Софиан Фегули томонидан очилди. Боғдод Бунежа 48 дақиқада пенальтини ноаниқ бажариб, ҳисобни ошириш имкониятидан фойдалана олмади. Иккинчи тайм ўрталарида Жонатан Кожиа рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўртадаги фарқни тиклади ва асосий бўлим дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Ўйиндан кейинги футбол лотереясида эса Жазоир омадли чиқди. Энди уларнинг ярим финалдаги рақиби Нигерия термаси бўлади. 

Шунингдек, бугун Тошкент вақти билан 00:00да ¼ финалнинг сўнгги баҳси дебютант Мадагаскар ҳамда Тунис ўртасида ўтказилади. 


Кот-дʼИвуар – Жазоир 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0)

«As-Suwais Stadium»

Голлар: 0:1 – 20 Фегули, 1:1 – 62 Кожиа.

Пенальтилар серияси – 3:4

Кот-дʼИвуар – Гбоуо, Багайоко, Траоре, Кулибали, Канон (Комара, 54), Диэ, Кессиэ, Заа (Корне, 94), Сангаре (Гбамен, 78), Градель, Кожиа (Бони, 96).

Жазоир – Мболи, Бенсебайни, Атталь (Зеффан, 30), Бенламри, Манди, Беннасер, Фегули (Делор, 120), Гедиура, Марез (Уна, 86), Бунежа (Слимани, 78), Белаили.

Огоҳлантиришлар: Заа (29), Бенсебайни (29), Беннасер (39), Багайоко (43), Гбоуо (46), Кессиэ (88), Комара (120).

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика