"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"

Tolibjon Qosimov
15 янв 2025
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) клубининг кот-д'ивуарлик ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ майдонда кўп югуриши ҳақида гапириб ўтди.

"Мен кўп югуришдан қўрқмайман. Баъзида жамоадошларим мендан "Сен буни қандай қиласан", - деб сўрашади. Мен уларга бу мен учун табиий ҳолат эканлигини айтаман.

Мен майдонда тер тўкмаслик учун жуда кўп пул топяпман. Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль (32.2 км.) масофани босиб ўтадиган инсонлар бор".


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: x.com/Football__Tweet