UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  4 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  2 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  2 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19

Афғонистонлик болакай Мессининг энг машҳур мухлисига айлангани ҳақида... Янгиликлар

Афғонистонлик болакай Мессининг энг машҳур мухлисига айлангани ҳақида...

Муртазо Аҳмади - бу исмни эшитмаган бўлсангиз керак, аммо унинг сурати жуда машҳур.

Ҳа, бу ўша Аргентина терма жамоаси либосига ўхшаш целофан пакетни орқасига Месси исмини ёзиб, уни кийиб олган болакай.

Муртазо урушда вайрон бўлган Афғонистон жанубидаги Газни шаҳарчасида яшайди. У энди беш ёшга тўлган ва футболни ҳам Лионель Мессини жуда яхши кўради.

"Уйимиз олдида футбол майдони йўқ, фақат тўп бор - у ҳам тешилган" - дейди болакай.

Отасининг ўғлига ҳақиқий футбол кийими олиб беришга қурби етмас эди ва шу сабабли болакай жуда кўп йиғлаган. Унинг акаси Муртазога кўк пакетдан ажойиб форма ясаб берди - укасининг юзида табассум пайдо бўлди.

Қўлбола футболка кийиб олган болакайнинг суратлари тармоқда тарқалгандан сўнг, ҳамма уни қидириб қолди ва у тез орада топилди. Афғонистон футбол федерацияси тезда Муртазо оиласи билан боғланди: Аввалига болакайга "Барселона"нинг оригинал формаси тақдим этилди, кейинроқ эса кичик мухлис ва унинг севимли футболчиси билан учрашув ваъда қилинди.

"Биз учрашув уюштириш учун Лионель Месси ва "Барселона" билан боғландик" - дейди АФФ вакили Али Козими.

Бизни бахтли якунга эга яна бир ажойиб ҳикоя кутиб турган кўринади.




Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика