Афғонистон U23 Осиё кубоги саралашига Тожикистонда тайёргарлик кўрмоқда

Оқил Абдубарноев
3 сен 2023, 18:45
Афғонистон U23 терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичига тайргарликни қўшни мамлакатда ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, афғонистонликлар саралаш босқичининг "Е" гуруҳида Ўзбекистон, Эрон ва Ҳонг Конгга қарши кураш олиб боради. Гуруҳ босқичи ғолиблари ва энг яхши натижа қайд этган тўртта терма жамоа қитъа турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Жамоа илк ўйинини Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўтказади. Учрашув 6 сентябрга белгиланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia