UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  15 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  34 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади" Янгиликлар

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади"

Афғонистонликлар бош мураббийии Заҳи Ҳасан ва жамоа аъзоси Ҳасибуллоҳ Аҳадий U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

"Барчага салом. Мусобақа қизиқ ўтади, чунки яхши жамоалар жамланган", – дея гап бошлади мураббий Заҳи Ҳасан.

"Бизда ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказамиз", – деди футболчи Ҳасибуллоҳ Аҳадий.

- Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?

- Шуни айтмоқчиманки, бизда тайёргарлик учун кам вақт бор эди. Ўзбекистонга энг яхши 23 нафар футболчини олиб келганмиз. Гуруҳимизда Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Мақсадимиз – футболчиларни ўсишига хизмат қилиш. Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикаларда ҳаракат қилишади. 

- Гуруҳдаги фаворит ким?

- Кимнидир ажратиб кўрсата олмаймиз. Ким яхши тайёргарлик билан майдонга тушса ва натижа қила олса, ўша жамоа кучли ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика