

ПСЖ ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ўртасидаги музокараларнинг охирига етмагани сабаби маълум бўлди. Унга кўра, Адриен жамоанинг спорт директори Eнрике билан муаммога дуч келган. Шу боисдан ҳам у музокараларни музлатиб қўйган. Эндиликда янги музкарани клуб хўжайинлари бошлаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Рабьо ёзда “Барселона”га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар чиққанди.



