UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Абубакр Мўйдинов: "Пахтакор"га шу куни 3тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди" Янгиликлар

Абубакр Мўйдинов: "Пахтакор"га шу куни 3тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"

"Динамо" жамоасига ёзги трансферлар вақтида келиб қўшилган Абубакр Мўйдинов Ўзбекистон кубогида "Пахтакор"га қарши дебют учрашувини ўтказди.

Ярим ҳимоячи шу куни жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Пахтакор" билан учрашувга тўхталадиган бўлсам, Самарқандда ажойиб оқшом гувоҳига айландик. Мухлислар ҳам стадионда ажойиб муҳит яратишди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Майдонда кимга қарши ўйнашимизни билар эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Натижани эса барча кўриб турибди. 

Вадим Абрамов рақибнинг хатосини кутишимизни ва дарҳол олдинга чиқиб жазолашимизни айтганди. "Пахтакор" мудофаа чизиғидаги бўшлиқлардан фойдалана олдик. Биринчи бўлимдаги 3та голдан ташқари шу куни яна уришимиз ҳам мумкин эди. Ўзимда ажойиб вазият юзага келди. Нима ҳам дердим, насиб қилмаган экан. Иккинчи бўлимда бўшашимиз мумкин эди. Озгина эътиборни йўқотдик ва 2та гол ўтказиб юбордик. Сўнгги дақиқагача барча саросимада бўлди",- дейди Абубакр Мўйдинов. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика