

Манбага кўра, 31 ёшли футболчи билан боғлиқ вазиятни "Ал Иттиҳод" ва "Ал Шабаб" клублари кузатиб боришмоқда.
Аввалроқ ОАВда Москванинг “Спартак” клуби форвард учун турк клубига ўн миллион евро таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Абубакарнинг “Бешиктош” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали уни етти миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсум ҳужумчи барча турнирларда 22 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди.



