

Бу ҳақда "Sozcu" онлайн таҳририяти хабар берди.
Манбага кўра, Абрамович аллақачон Истанбулдан данғиллама уй сотиб олган ва Туркия шаҳрига кўчиб ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
Абрамович 2003 йилдан 2022 йилгача "Челси"га эгалик қилган. Лондонликлар унинг қўл остида беш марта Англия чемпиони бўлган, беш марта Англия Кубоги, уч марта Англия Лига Кубоги, икки марта Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси чемпионлигини қўлга киритган.



