Абрамович "Челси" эгаси бўлиб қолади. У клубни ҳимоя қилиш учун бошқарувни хайрия жамғармасига топширди

Sherzod Nurmatov
27 фев 2022
Роман Абрамович "Челси"нинг хўжайини сифатида қолади.

Журналист Фабрицио Романонинг фикрича, Абрамович "Челси"га эгалик қилишда давом этади. Директор Марина Грановская ва Петр Чех клуб ишининг барча жабҳалари, жумладан, янги шартномалар имзолаш, трансферлар ва ҳоказолар билан шуғулланади.

Абрамович клуб, унинг раҳбарияти, шунингдек, футболчиларни ҳимоя қилиш мақсадида "Челси" бошқарувини хайрия жамғармасига топширди.

Тадбиркор "Челси"ни 2003 йилда 140 миллион фунт стерлингга сотиб олган. Жамоа унинг даврида 21 та совринни қўлга киритди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano