Абрамович Британия визаси учун аризасини қайтариб олди

Aslanov Jasurbek
1 июн 2018
"Челси" эгаси Роман Абрамович Исроил паспортини қўлга киритганидан сўнг Британия визаси учун топширган аризасини қайтариб олди.

Маълумотларга кўра, бизнесмен Исроил паспорти билан Буюк Британия ҳудудида йилда 6 ой бўлиши мумкинлиги туфайли инвеститция визасини қайтариб олди. Бироқ Абрамович бизнес юритишини давом эттира олмайди, чунки бунинг учун алоҳида рухсат керак.

Олдинроқ, Абрамовичнинг Буюк Британиядаги визаси муддати узайтирилмаган эди. Шундай сўнг у Исроил паспортини олди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun