UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  1 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  25 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2

Абрамов шармандали мағлубиятдан кейин нималар деди? Янгиликлар

Абрамов шармандали мағлубиятдан кейин нималар деди?

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (6:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.


- Ўйинни барча кўрди. Нима ҳам дердим. Ижрочилар даражаси бу ерда ўз сўзини айтгани аниқ. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ҳам жуда ёмон даражада бўлди. Футболчилар шунчаки футбол ўйнашдан қўрқишади.
Бугун фақатгина дарвозабон кўпроқ тўп узатишларни амалга оширди. У майдонда марказий ҳимоячидек ҳаракат қилди. Майдонда ундан бошқа ҳимоячи кўрмадим.
Бугун жамоа жуда ёмон ўйнади. Мансур Саидовни нега алмаштирдим? Чунки у бирорта тўғри тўп узатишни амалга ошира олмади. Тажрибали, етакчи футболчи жамоадошларини ўз ортидан эргаштириш ўрнига кетма-кет хатоларга йўл қўйди. Шу боисдан уни алмаштирдим.
Фарғоналик мухлислардан ушбу шармандали мағлубият учун узр сўрайман.
Биз антирекордларни қайд этишда давом этяпмиз. "Нефтчи" ҳали ўз тарихида "Пахтакор"га бу каби шармандали ютқазмаган.

"Пахтакор"да ўйин бобида катта ўзгариш кўрмадим. Ўша-ўша "Пахтакор". Шунчаки бугун биз жуда ёмон ўйнадик ва бизни устимиздан кулишларига йўл қўйиб бердик. "Пахтакор" ҳали чемпионатда кўпроқ тер тўкишига тўғри келади. Биз каби кучсиз жамоалар уларга қаршилик қилмайди энди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика