

"Ҳамма хафа, Фаластинга қарши баҳс - мағлубиятни тезроқ унутиш учун яхши имконият. Фақат яхши ўйин билан мухлисларимизнинг ишончини қайтара оламиз. Бугунги учрашувда қўлимиздан келган барчасини қиламиз" - дейди Вадим Абрамов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Фаластин учрашуви Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.



