

Терма жамоа устози Самвел Бабаян ушбу йиғинга 23 нафар футболчини чақирган. Улар орасида "Локомотив" клуби собиқ ўйинчилари Сервер Жепаров ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ўрин олган эди. Бироқ иккала футболчи эндиликда легионерга айланди ва терма жамоанинг БААдаги йиғинида иштирок эта олишмайди. Сабаби январь ойида ФИФА кунлари йўқ.
Самвел Бабаян шогирдлари йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Маълумот учун, "Ал Сайлия" 20 январь куни Қатар Юлдузлар лигаси доирасида ўз уйида "Умм Салал"ни қабул қилади. "Истиқлол" эса 22 январь куни Эрон про лигаси доирасида "Санат Нафт Абадан" меҳмони бўлади.




