UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  0 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  11 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  24 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Мавсумнинг охирида футболчиларда чарчоқ аломатлари кузатилади"

ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ўйин бўлди. Қийин деганимнинг сабаби бизда футболчиларнинг тикланиш жараёнидаги муаммолар билан боғлиқ. Икки кун олдин ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, "Шўртан" билан оғир ўйин ўтказгандик. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари кузатилди.

Бу каби ўйинларда қандай ўйнашни билиш керак. Ҳаракат қилдик, лекин бугун бўлмади. Олдимизда охирги тур кутиб турибди, астойдил ҳаракат қилган холда тайёр бўламиз деган умиддаман.

Ҳали имкониятимиз бор, ўтган гал ҳам айтгандим, олдинда яна ўйинимиз бор. Бугун биз ўйинлар орасидаги вақт озлиги учун тўлиқ тикланишга улгурмадик. Бошқа жамоаларда 4-5 кун дам олиш учун фурсат бор эди, бизда ўйинлар орасидаги вақт оз. Бундан ташқари озгина омад ҳам етишмади.

Ноябрь ойи, мавсум якуни бўлгани учун футболчиларда табиий холда чарчоқ бўлади. Навбатдаги турга яхши тайёргарлик кўриб олдимиздаги вазифани бажарамиз деган умиддаман" - дейди "Нефтчи" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика