Абдусамад Дўрмонов: "Дуранг ўйинга мос бўлди"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2020
Про лига 14-турдан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйиннинг умумий суратини олиб қарасак, ҳа оғир баҳс бўлишини билардик. "Турон" жамоаси ҳам Суперлигага йўлланма олиш учун курашмоқда.  Биринчи бўлимда ўйлаганларимиз ўхшамади, майдон марказида оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, керакли захираларни амалга оширдик. Биринчи бўлимга қараганда бироз бўлсада яхшироқ тўп тепдик. Охиригача курашдик ва якунда ҳисобни тенглаштирдик. Дуранг ўйинга мос бўлди",- дейди Абдусамад Дўрмонов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia