

"Бугунги баҳс биз кутганимиздай шиддатли кечди. Мехмонларимиз“Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси хам иккинчи даврада таркибини бирмунча кучайтириб олибди. Биз ўз ўйинимизи намойиш этдик, фақатгина химоячиларимизнинг баъзи бир хатолари бизга қимматга тушиши мумкин эди.
Ўтган турларда аламли тарзда очколар йўқотиб келдик, ўйлайманки кейинги турларда ҳам ўзимизнинг мазмунли ўйинларимизни намойиш этиб совринли ўринлар учун курашишда давом этамиз" - деб сўзини якунлади Исмоилов.



