UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Абдураҳмон Юмангулов: "Мироман Ким...Ўзбекистон футболи катта жудоликка учради" Янгиликлар

Абдураҳмон Юмангулов: "Мироман Ким...Ўзбекистон футболи катта жудоликка учради"

"Андижанка" клуби бош мураббийи, афсонавий Мироман (Мирон) Дмитриевич Ким куни кеча 80 ёшида вафот этди.
Биз ўз вақтида ушбу мураббий билан бирга ишлаган, айни пайтда "Машъал" клуби академияси раҳбари бўлиб фаолият олиб бораётган Абдураҳмон Юмангулов билан боғланиб Мироман Ким ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Суҳбат аввалида Абдураҳмон Рафаэлович чуқур хўрсиниб қўйиб баралла бир жумлани айтди: "Маҳаллий мураббийлар орасида энг кучли мураббийлардан бири эди!"



Мирон Ким 1980 йилги олимпия ўйинлари бронза медали соҳибалари билан



"Унинг қўл остида "Андижанка" клуби 8 марта чемпион бўлган. Биласизми, Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий деган номнинг ўзи кўп нарсани англатади. Бундай соврин ҳар кимга ҳам берилавермас эди. Жуда ҳам қийин эди буни қўлга киритиш. Мироман Дмитриевич чим устида хоккей терма жамоасини бошқарган ва унинг қўл остида терма жамоа 1980 йилги олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритган".



Мураббий "Андижанка" клуби қизлари билан (1980 йил)




Мураббий "Андижанка" клуби қизлари билан (2015 йил)


"У Ўзбекистонда аёллар футболи борасида ўз ишининг устаси эканини барча билади. Мен "Севинч"да ишлаганимда бирга фаолият олиб боргандик. Мироман Ким жуда тартибли ва қатиятли инсон эди. Ўз вақтида Ўзбекистон аёллар терма жамоасида ишлаган. "Андижанка" жамоасини узоқ йиллар давомида муваффақиятли бошқариб борди. Ҳаётининг сўнгги кунига қадар ишлагани унинг қанчалик кучли инсон бўлганидан далолат бериб туради. Деярли 80 ёшида мураббийлик қилиш унча мунча одамнинг қўлидан келмайди. Бир сўз билан айтганда аёллар футболи, нафақат аёллар футболи бутун Ўзбекистон футболи катта жудоликка учради...", - дея ўз фикрларини якунлади Абдураҳмон Юмангулов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика