Абдумавлон Абдужалилов: "Характер кўрсатдик"
23 авг 2022 11:44
Янгиликлар
Абдумавлон Абдужалилов: "Характер кўрсатдик"
Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Локомотив" пойтахтнинг яна бир клуби "Бунёдкор"ни мусобақадан чиқариб юборди.
Пенальтилар сериясида омад "темирйўлчилар"га кулиб боқди. Учрашувдан сўнг жамоа дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов фикрларини билдирди.
"Энг муҳими ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олдик. Чунки мана бир неча йилдирки кубок билан нимчорак финалда хайрлашаётгандик. Жамоамиз зарур пайтда характер кўрсатди.
Пенальтилар сериясида руҳий жиҳат ва омад муҳим рол ўйнайди. Сўнгги дақиқаларда бир киши кам бўлиб қолган бўлсакда, якунда ижобий натижага эришдик. Қизил карточка ўйинда бўлиб турадиган ҳолат",- дейди Абдумавлон Абдужалилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
16:54
Леван Арвеладзе: "Про лига кучсиз кўрингани йўқ, бу лигада ҳам кўтарилиш, пасайиш даври бўлди" 1
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар