UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  1 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  4 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз” Янгиликлар

Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”

Бу йил “Машъал” жамоаси Про-лигада иштирок этади.

 Айни вақтда “газчилар” ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда ва янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Хусусан, “Машъал” ўтган мавсумларда “Янгиер” сафида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатовни қўшиб олди. Шундан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Хабарингиз бор, ўтган мавсум “Янгиер” сафида тўп тепган вақтимдаёқ “Машъал”дан таклиф бўлди. Аниқроғи, биринчи даврадан кейин таклиф бўлган эди. Бироқ “Янгиер” жамоаси раҳбарияти мени қўйиб юбормаганди. Мавсум якунига етганидан сўнг “Машъал” сафига келиб қўшилдим ва 2 йиллик шартномани имзоладим. 

“Янгиер”ни тарк этиш осон бўлгани йўқ. Шу ўринда жамоа раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва келгуси мавсумда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. 

Бошқа жамоалардан таклиф бўлди. Дадам билан масҳатлашиб “Машъал” вариантини танладим. Ўзим учун ҳам шу тўғри қарор бўлди дея оламан. “Газчилар” мақсадимиз Суперлигага қайтиш ҳисобланади. Айни вақтда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқдамиз.”, - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика