Абдумалик Ҳакимов: “Ҳозир қийин вазиятдамиз. Буни ҳамма тушуниб турибди”
04 май 2018 21:49
Янгиликлар
Абдумалик Ҳакимов: “Ҳозир қийин вазиятдамиз. Буни ҳамма тушуниб турибди”
«Нефтчи» хамда «Локомотив» (1:4) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар катта мураббийи Абдумалик Ҳакимов ва Абдул Азиз Юсуповлар иштирок этишди.
- Ўйинни ҳамма кўрди. Менимча, ортиқча изоҳ керак эмас. Авазбек Ўлмасалиев, Шукур Пўлатов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Ҳусниддин Ғофуров сингари етакчи ўйинчиларнинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказди. Майдонга тушганлари ҳам жароҳати билан ўйнамоқда. Ҳозир қийин вазиятдамиз. Буни ҳамма тушуниб турибди. Бизга осон эмас. Ҳужум чизиғида катта муаммоларимиз бор. Савияга ҳам кўп нарса боғлиқ. Барибир олға интилишда давом этамиз, - дейди Абдумалик Ҳакимов.
Абдул Азиз Юсупов: Мураббийлар жамоани ўйинга яхши тайёрлашганди. Биринчи бўлимни яхши бошладик. Жамоа ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Лекин биринчи гол йигитларнинг кайфиятига ва ўйинига ўз таъсирини ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар