UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Olamsport: Исроил Мадримов қанча гонорар олиши маълум, Мурод Хонтўраевнинг ўрнини Музаффар Ражабов эгаллади  0 17:17"Реал" Пеллегрини билан текинга шартнома имзоламоқчи  0 17:04Эртага ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади  8 16:54Хави раҳбариятнинг Куманга муносабати сабаб "Барселона"ни бошқаришга шошилмаяпти  6 16:30Каннаваро молиявий муаммо сабаб "Гуанжоу"ни тарк этди  3 16:07Мбаппе - Лига 1'нинг августдаги энг яхши ўйинчиси  5 15:44"Эвертон" "Ньюкасл" етакчисиини нишонга олди  0 15:31Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  24 15:20"Лидс" вингери Рафинья АПЛнинг бош клублари назарига тушди  0 14:58"Арсенал" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  5 14:50Coca-Cola Суперлига. 20-тур тўрт учрашувида ВАР ишлайди   14 14:33Карикатура: Лионель Мессисиз қолган "Барселона"  13 14:20Ўзбекистон Эронга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  9 14:10Рюдигер келажаги ҳақида: "Ҳали бошқа клублар билан гаплашмадим, фақат "Челси" билан"  3 13:58Мухлис фикри: "Хорижлик мураббийлар тез дангаса бўлиб қолади"  26

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри" Янгиликлар

Абдумалик Абдуллаев: "Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида Бахтиёр Ашурматов энг зўри"

Аввал хабар берганимиздек, давралар оралиғида тажрибали ҳужумчи Абдумалик Абдуллаев "Ғиждувон" клуби сафига қўшилди.

Футболчи айни кунларда жамоа билан Биринчи лиганинг навбатдаги тур учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда.

Сайтимиз мухбири Абдумалик Абдуллаев билан интервью ташкил этди.

- Абдумалик, сиз аслида қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?


- Мен ўзи асли Наманган шаҳрида туғилганман ва "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисиман. Фаолиятимни айнан "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида бошлаганман. Биринчи мураббийим Лянь Александр Николаевич ҳисобланади.

- Ҳозирда Бухоро вилоятининг "Ғиждувон" клуби сафига қўшилдингиз. Жамоа олдидаги режалар қандай?

- Давралар оралиғида "Ғиждувон" клубидан чорлов бўлди ва жамоа таркибига қўшилдим. Клуб раҳбарияти футбол ўйнаш учун бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Бугунга қадар 4 та ўртоқлик ўйини ўтказдик, 3 та ғалаба ва 1 мағлубият. Мавсумнинг қолган қисмига жиддий тайёрланаяпмиз, жамоа олдига Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

- Сиз ҳужумчи ампуласида ўйнайсиз, миллий чемпионатларимизда илк урган голингизни хотирлайсизми?

- "Навбаҳор" ўринбосарлари сафида ўйнаб кейинчалик Олий лигада дебют қилгандим. Биринчи голим айнан дебют ўйинимда бўлган, ўшанда "Навбаҳор" сафида "Локомотив" дарвозасига тўп киритгандим.

- Бугунга қадар кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Улар орасида қайси мураббий сизда энг яхши таассурот қолдирган?


- Қўл остида ўйнаган мураббийларим орасида ҳозирги кунда "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов менда илиқ таасурот қолдирган. Бахтиёр ака мен учун энг зўр мураббий ҳисобланади. У киши билан "Навбаҳор"да ҳам бирга ишлаганмиз. Шунингдек АГМК жамоаси сафида, айнан Ашурматов қўл остида Ўзбекистон кубогини ютганмиз.

- Ҳозирга қадар миллий чемпионатларимизда урган голларингиз сони нечта?


- Қуйи лигаларда кўплаб голлар уриб келмоқдаман. Олий лигада урган голларим сони унчалик кўп бўлмаган, 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганман.

- АГМК сафида тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов билан ўйнагансиз. Сиз ҳам Ҳасанов каби тезкор футболчи ҳисобланасиз. Айтингчи, бу жамоа учун қанчалик наф келтирган?


- Жасур ака жуда кучли ва тезкор футболчи ҳисобланади. У киши билан бирга ўтказган ўйинларимиз жамоамиз учун фойдали чиққан деб айта оламан. Ҳозирда "Ғиждувон" сафида айнан Жасур Ҳасанов ўйнайдиган нуқтада ўзимни синаб кўраяпман.

- Суперлигада қайси жамоага мухлислик қиласиз?


- Албатта "Навбаҳор", биринчи ўйнаган клубим ва ўзим туғилган вилоят бош жамоаси ҳисобланади.

- Хориж чемпионатларидачи?


- Хорижда "Реал Мадрид" клубининг ашаддий мухлисиман. Бу жамоа иштирокидаги ўйинларни қолдирмай кузатиб бораман.

- Ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли футболчиси ким деб ҳисоблайсиз?


- Элдор Шомуродов.

- Дунё бўйичачи?


- Криштиану Роналду.

- Мухлисларга тилакларингиз қандай? Фурсатдан фойдаланиб уларга дил изҳорларингизни йўллашингиз мумкин...

- Менда мухлислари илиқ таасурот клублар сони 3 та. "Навбаҳор", "Андижон" ва "Динамо" жамоаларида ўйнаганимда стадионда ҳамиша мухлислар билан тўла атмосфера бўларди. Барча ўзбек футбол мухлисларини яхши кўраман ва уларга энг эзгу тилакларни йўллаган бўлардим, ҳамиша соғ-саломат бўлишсин.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
28 июл 11:26:18
Зохирбек
ЛЯН АЛЕКСАНДР НИКОЛАЕВИЧ,НАМАНГАН ФУТБОЛИ ЛЕГЕНДАСИ БУЛСА УНИНГ ШОГИРДЛАРИ АШИНЧА МЕХНАТИНИ КАДРЛАНГЛАР!
АЗГИНА ЭЪТИБОР БЕРИЛСА УСТОЗГА ШУ БН УНИНГ ДУОСИНИ ОЛИБ ОСМОНГА УЧАСИЗ!
+1   
28 июл 12:27:35
Logistika
Абдумалик хақиқий спринтер
+1   
28 июл 12:08:58
{©®} [©®]
Андижон таркибида юрганда Абдумаликни уйинларини курганман жуда тезкор уйинчи эди
Тормози йук эди
Омалекин жуда тез югурарди
   
28 июл 19:33:35
Sirojiddin nur
Абдумалик Абдуллаев охирги 3 йил Янгиерда уйнади.
   
28 июл 19:33:26
Sirojiddin nur
Абдумалик Абдуллаев охирги 3 йил Янгиерда уйнади.
   
28 июл 12:31:16
Alone Boy
Haqiqiy mashka yoshi ismi o'qlangan futbolchi Uzb usmirlarodami yowlarida uynab yurip yuq bupqogan kegn yillar utip bowqa nomda paydo bugan bunaqalar kup yuqotiw kere omale betam borakan bu bolada bezbet bawarayam qotip ketgan uje tasir qmedi hech narsa
-1   
28 июл 11:29:58
rostgoy
Шу бола яхши уйинчи лекин негадир Олий лигада куринми колди. Кимгадир екми колганми. Бу бола биринчи лига уйинчиси эмас.
-2   
28 июл 11:30:34
rostgoy
Бекзоджон Билохондан интервью олинг.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика