Абдуллоҳ Олимов: "Ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз йўқ эди"
22 апр 2018 13:59
Янгиликлар
Абдуллоҳ Олимов: "Ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз йўқ эди"
"Биласизми биз ПРО-лиганинг 1-турида сафарда "Андижон"га қарши баҳсда мағлубиятга учрагандик. Ўша ўйиндан кейин жамоамиз мухлислари тушкун кайфиятда эдилар.
Кейин ўз майдонимизда "Норин"ни ва кубок доирасида "Истиқлол"ни мағлуб этдик. Самарқандда мағлуб бўлишимизга асло ҳаққимиз йўқ эди. Чунки мухлисларимиз бизни Суперлигага чиқишимизни қаттиқ хоҳлашади. Уларни бизнинг ҳар бир мағлубиятимиз жуда тушкунликка тушириб қўяди. Самарқандда "Динамо" билан ўйинда Ҳужумларимиздан бири самарали якунланди. Кичик ҳисобда бўлсада ғалаба қозондик. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Суперлигага чиқишни уддалаймиз, шунга умид қиламиз. Самарқандда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Бу ғалабани уларга бағишлаймиз," - дейди Абдуллоҳ Олимов.
Дилшод Сафаров ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар