

Корея Республикаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ёш мухлис бир неча қўриқчилардан ўтиб, майдонга югуриб тушди ва Аббосбек Файзуллаевни ёнига бориб, уни қучоқлаб олди. Шундан сўнг стадион қўриқчилари болакайни майдондан олиб чиқиб кетишга уринишди, аммо футболчиларимиз бунга йўл қўйишмади. Аббосбек Файзуллаев эса болакайга ўз либосини совға қилди. Йигитча эса кўзёшларини тийиб тура олмади.








