

Аббосбек ЦСКА ҳар ўйинда етарлича вазият яратаётганига, аммо голли имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида ишлаш зарурлигига урғу берди.
"Муҳими, ЦСКА деярли ҳар бир учрашувда етарлича вазиятлар ярата оляпти. Вазиятлардан фойдаланиш эса бошқа масала ва биз бу борада ишлаяпмиз. Умид қиламанки, яқин орада бу муаммодан қутуламиз", — дея Аббосбек сўзларидан иқтибос келтирди "Bobsoccer".
Олтинчи турдан кейин ЦСКА 10 очко билан Россия чемпионатида 6-ўринни эгаллаб турибди.



