

Гулистон шаҳрида давом этаётган Наврўз тантаналари ва сайли чоғида Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига “Умра” сафарига йўлланма совға қилинди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ташкил этилган байрам тадбирларида иштирок этиб, халқимизни айём билан табриклади.
Шунингдек, футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги ғолиби, чемпионатининг “Энг яхши футболчиси” сирдарёлик Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига вилоятимиз аҳли номидан “Умра” сафарига йўлланма совға қилди.



