UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  0 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5

Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"

Париж Олимпиадаси 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Доминикан Республикаси (1:1) учрашувидан сўнг ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, стадиондан ва экран ортидан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Биз буни ҳис қилиб турдик. Ижтимоий тармоқлар орқали ва тўғридан-тўғри стадионда бунга гувоҳ бўлдик. Олимпия ўйинлари жуда муҳим турнир саналади. Биз бу ерда иштирок этишни анча вақт кутган эдик. Мусобақа давомида қайсидир жойда омад, қайсидир жойда тажриба етишмади. Бу каби ўйинларда битта вазият ҳамма нарсани ҳал қилади. Шу боис, 90 дақиқа давомида консентрацияни йўқотмаслик керак. 

Клубдаги келгуси фаолиятим ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Сабаби, бор эътиборимни терма жамоага қаратганман. Эндиликда ЦСКА сафига қайтиб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлайман. Клуб 4 августда навбатдаги учрашувини ўтказади. Москваликлар билан шартномам бор. Ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши. 

23 ёшдан катта футболчилар жамоага яхши қўшилиб кетишди. Уларни ҳам тушунса бўлади, чунки улар жамоа билан кўп вақт бирга бўлишмаган. Бошқа тизимдаги футболдан бу ерга дарҳол мослашиб кетиш қийин. Шунга қарамай, улар ҳаракат қилишди. Аммо уларнинг тайёргарлиги учун бироз вақт етишмади. Улар қанча кўпроқ жамоа билан бўлса, тактик ишланмаларга мослашиши шунча осон кечади. Турнир давомида барча жонини бериб ҳаракат қилади. Бу ерга ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деб келмайди. Мухлисларимиз ҳам буни тўғри тушунишади деган умиддаман. Биз тарих яратдик, ўзбек футболида бурилиш содир этдик. Чинакам мухлислар бундан кейин ҳам бизни қўллаб-қувватлашда давом этишади деган умиддаман. Олдимизда жаҳон чемпионатига йўл олиш мақсади турибди. Бу мақсадни ҳам уддалаб, тарихда яна бир саҳифа яратишга ҳаракат қиламиз", деди Файзуллаев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика